Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Аҳолини рўйхатга олиш

error

2022-06-29

Аҳолини рўйхатга олиш — Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг муайян ҳудудларида ўтказиладиган, белгиланган санада аҳолининг демографик ва ижтимоий-иқтисодий тавсифларини белгиловчи шахсга доир маълумотларни йиғиш ҳамда уларга ишлов бериш даврий жараёни ҳисобланади.

Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасида аҳоли таркибининг ҳолати ва ривожланиш динамикаси ҳақида мамлакатни ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаш ҳамда амалга ошириш учун зарур бўлган ишончли ва холис ахборотни олишдан иборатдир.

Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий вазифалари:

  • аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва болалар яшаш шарт-шароитларини яхшилаш, оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш мақсадида аҳоли таркибидаги, мамлакатнинг демографик вазиятдаги ўзгаришларни баҳолашга доир маълумотлар базасини кенгайтириш;

  • шаҳарларни ва бошқа аҳоли пунктларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг, меҳнат ресурсларини жойлаштириш ва улардан фойдаланишнинг узоқ, ўрта ва қисқа муддатли прогнозлари ҳамда дастурларини тайёрлаш;

  • аҳолини рўйхатга олиш жараёнлари оралиғидаги даврда аҳоли сони ва таркибининг жорий ҳисобини, ҳисоб-китобларини ҳамда прогнозларини амалга ошириш;

  • ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича илмий тадқиқотларни ўтказиш.