Янгиликлар
Янгиликлар
2025-12-04
Тошкент вилояти коррупцияга қарши курашиш бўйича худудий кенгашлар аъзолари, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва БМТ Тараққиёт Дастурининг Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган “Ўзбекистонда коррупцияга қарши миллий экотизимни мустаҳкамлаш” қўшма лойҳаси асосида 2025 йил 1-2- декабрь кунлари “Коррупцияга қарши назорат, жамоатчилик билан ҳамкорлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича” тренинг бўлиб ўтди. Унда тренерлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги Ҳуқуқни мухофаза қилиш Академиясининг прокурори Темур Сафаров, Юрудик фанлари фалсафа доктори, ISO 37001 стандарти бўйича халқаро аудитор Нозима Тошпулатова, Журналистларни қайта тайёрлаш маркази директор ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, Фан ва Инновациялар вазирлиги жамоатчилик кенгаши аьзоси. Тренингда иштирокчиларнинг маърузалари тингланди.