Янгиликлар
Янгиликлар
2026-03-17
Тошкент вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи М.Салимов йиғилишда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилиниб, унда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш,мансабга совуққонлик билан қараш, ўз вазифаларига лоқайдлик ёки виждонсизларча муносабатда бўлиши оқибатида уларни бажармаслиги ёки лозим даражада қасддан бажармаслиги, ғаразгўйлик ёки бошқа манфаатларни кўзлаб расмий ҳужжатларга била туриб сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиши, ҳужжатларни қалбакилаштириши ёки била туриб сохта ҳужжатлар тузиши ва тақдим этиши, пора олиш, ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий манфаатдор бўлиши, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қонунга хилоф равишда текшириш ташаббуси билан чиқиш ва ўтказиш Қонун олдида жавобгарликнинг муқаррарлиги белгилаб қўйилганлигини таъкидлаб ўтди.