Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

“Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” бошланди

error

2025-11-10

Тошкент вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ҳамда унинг тизимидаги бўлинмаларда фаолият юритаётган ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатини шакллантириш, шунингдек, қонунчилик ва ички тартиб қоидаларига қатъий риоя этилишини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 10-ноябрдан 10-декабрига қадар “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” эълон қилинди.

Мазкур ойлик доирасида:

🔹 “Биз коррупцияга қаршимиз”,

🔹 “Коррупцияга қарши курашиш – ҳар биримизнинг бурчимиз”,

🔹 “Коррупцияни биргаликда енгамиз”

шиорлари остида кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилади.

Тадбирларнинг асосий мақсади — коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ходимларда қонун устуворлиги тамойилларини мустаҳкамлаш ва жамиятда ҳалоллик, адолат ҳамда поклик муҳитини кенг ёйишдан иборат.