Янгиликлар
Янгиликлар
2025-12-04
Чирчиқ шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Б.Далимов томонидан коррупцияга қарши курашишга қатий риоя этишлари ҳамда олдиларида турган хизмат вазифаларига сидқи дилдан ёндашган ҳолда ўз хизмат фаолиятларини олиб боришлари тўғрисида кўрсатмалар ва огоҳлантиришлар бериб ўтилди. Тошкент вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Коррупцияга қарши курашиш бўйича бош мутахассиси М.Салимов сўзга чиқиб, Тошкент вилоятида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича “Йўл харитаси” даги масалалар ва Тошкент вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасининг 2025-йил 19 август кунидаги ИЧ- 61-сонли буйруғи ижроси бўйича топшириқлар берди ҳамда бугунги кунда давлатимиз томонидан бутун Ўзбекистон худудида коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш юзасидан бир қатор ижобий ишлар олиб борилаётганлиги, шундай бўлсада хали ханузгача айрим салбий холатлар аниқланиб турганлигини шу боис йиғилишда иштирок этаётган хоким ёрдамчиларига Ўзбекистон фуқароси сифатида бу борада тегишли хулоса чиқариб, коррупцияга қарши курашиш юзасидан ташаббускор бўлишларини таъкидлаб ва бу борада қабул қилинган Қонун хамда норматив ҳуқуқий хужжатлар билан таништирди. Шунингдек ҳоким ёрдамчиларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупциявий ҳолатларни минималлаштириш мақсадида бир қатор профилактик тадбирларга қарамасдан тизимда коррупциявий ҳолатлар юқори эканлигини таъкидлади.